Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Акциядорлик ширкатининг воқелиги шундан иборат бўлиб, у шаръан ботил ширкат ҳисобланади. Акциядорлик ширкатини тузиш шаръан ҳаромдир. Мусулмоннинг бу ишни қилиши жоиз эмас. Унинг ҳаромлиги қуйидагилар билан изоҳланади:


1. Исломдаги ширкат таърифи икки ёки ундан ортиқ кишининг фойда кўриш мақсадида бирон бир молиявий иш қилишга келишиб тузган битимидир. Шундан кўриниб турибдики, у икки ёки ундан ортиқ одам ўртасидаги битимдир. Шундай бўлгач, бир тарафлама розилик беришнинг ўзи кифоя қилмайди. Розилик, келишув ҳар икки тарафдан ёки кўпчилик тарафидан бўлиши шарт. Битим фойда кўриш мақсадида молиявий иш қилишга қаратилиши лозим. Мол бериб қўйишнинг ўзига қаратилиши дуруст эмас. Мақсад иштирок этишнинг ўзигина бўлиши кифоя қилмайди. Чунки молиявий иш қилиш ширкат битимининг асосидир. Молиявий иш ё битим тузувчиларнинг ҳар иккиси тарафидан бажарилади ёки улардан бири бажаради, иккинчиси эса мол беради, холос. Улар ўртасидаги битим учинчи бир кишининг молиявий иш қилиши билан ҳосил бўлмайди. Чунки бу вақтда у битим ҳисобланмайди ва ҳеч кимнинг устига уни бажариш мажбурияти юкланмайди. Зеро, битимни бажариш мажбурияти уни тузган киши устига юкланади. Шунга кўра, молиявий ишни фақат битим тузувчиларнинг ўзлари қилишлари шарт. Бу ишни ё ҳар иккиси қилади, ё бири қилиб иккинчиси мол беради. Ширкат тузилиши учун молиявий ишни битим тузувчилардан бирининг қилиши шартлиги ширкатда битимни бажариш мажбурияти жорий қилинадиган тан албатта бўлиши шартлигини кўрсатади. Демак, Исломдаги ширкатда тан бўлиши шарт. Чунки у ширкат тузилишининг асосий унсури (элементи)дир. Тан бўлса ширкат тузилади, бўлмаса тузилмайди ва умуман бўлмайди.


Капиталистлар ҳиссадорлик ширкатини икки ёки ундан ортиқ шахс молдан улуш қўшиш орқали бирон молиявий лойиҳада - ундан келиб чиқадиган фойда ёки зиённи бўлишиб олишлари учун - шерик бўлиш мажбуриятини олишадиган битим, деб таърифлашади. Шу таъриф ва ширкатнинг юқорида айтиб ўтилган икки йўл билан таъсис этилиши воқесидан келиб чиқиладиган бўлса, унинг Исломий шариат ҳукмлари асосида икки ёки ундан ортиқ шахс ўртасида тузилган битим эмаслиги аён бўлади. Чунки битим шаръан икки ёки ундан ортиқ шахс-тараф ўртасидаги таклиф ва қабулдир. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, битимда икки тараф бўлиб, улардан бири битимни таклиф этиши, иккинчиси эса қабул қилиши керак бўлади.

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143